Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Барселона" "Манчестер Сити" билан келишиб олди

A A A
"Барселона" "Манчестер Сити" билан келишиб олди

"Барселона" "Манчестер Сити" билан ўнг қанот ҳимоячиси Жоау Канселуни сотиб олиш шартлари бўйича келишиб олди.

Жорий мавсум охиригача Каталония клубидан ижарага олинган 29 ёшли футболчи Хави Эрнандес жамоасидаги илк учрашувларида яхши ўйнади. El Chiringuito хабарига кўра, "Барселона" ва "Манчестер Сити" португалияликнинг тўлиқ трансфери бўйича оғзаки келишувга эришган - бу 35 миллион еврони ташкил қилади. "Блауграна" келаси ёзда Канселу билан шартномани якунлаш учун бир нечта ўйинчиларини сотишлари керак бўлади. Бундан ташқари, агар ўйинчи ишончли ўйин кўрсатишда давом этса, "шаҳарликлар" нархни ошириши мумкин.

Жоау Канселу “Барселона” сафида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.

Киритилди: 10:13 27.09.2023. Ўқилди: 1114 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!