Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Барселона" ЖЧ-2026'да рекорд ўрнатди

"Барселона" ЖЧ-2026'да рекорд ўрнатди

Испаниянинг "Барселона" клуби битта мамлакат миллий терма жамоаси сафида 8 нафар футболчиси икки хил Жаҳон чемпионати финалига етиб келган тарихдаги биринчи клуб бўлди.

Мазкур кўрсаткич ЖЧ-2026 финалига йўлланма олган Испания терма жамоаси таркибидаги "Барселона" аъзолари эвазига қайд этилди. Аввалроқ, ЖЧ-2010 мусобақасида ҳам каталонияликларнинг 8 нафар испаниялик ўйинчиси финал босқичига қадар етиб борган эди.

Ҳар икки чемпионат финалига йўлланма олган "Барселона" футболчилари рўйхати:

  • ЖЧ-2010 (Жанубий Африка): Карлес Пуйоль, Жерар Пике, Серхио Бускетс, Андрес Иньеста, Хави, Виктор Вальдес, Педро ва Давид Вилья.

  • ЖЧ-2026 (АҚШ, Канада, Мексика): Ламин Ямал, Гави, Педри, Пау Кубарси, Ферран Торрес, Дани Ольмо, Эрик Гарсия ва Жоан Гарсия.

Киритилди: 19:59 16.07.2026. Ўқилди: 844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!