Бугун 8 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Барселона" ҳимоячиси "Ливерпул"га ўтмоқда

"Барселона" ҳимоячиси "Ливерпул"га ўтмоқда

«Барселона» марказий ҳимоячиси Рональд Араухо фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттиради.

Англия гранди «кўк-анорранглилар» билан уругвайлик футболчини ижарага олиш бўйича келишувга эришди, деб хабар беради таниқли инсайдер Фабрицио Романо. Битим оғзаки равишда келишиб бўлинган, ҳужжатлар бир сутка ичида расмийлаштирилади ва имзоланади. Шартномага мажбурий бўлмаган сотиб олиш ҳуқуқи пункти киритилган.

Рональд Араухо 2018 йилдан бери «Барселона» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган мавсумда 27 ёшли футболчи Ханс-Дитер Флик жамоаси таркибида барча турнирларда 38 та ўйин ўтказиб, тўртта гол урди. Футболчининг каталонияликлар гранди билан амалдаги шартномаси 2031 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: Бугун 08:10. Ўқилди: 352 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!