Айни дамда “Барселона” клубининг ишлари у қадар юришаётгани йўқ. жамоа Ла Лигада битта мағлубият ва иккита дуранг қайд этишга улгурди. Жамоа таъқибчиларининг ҳам очко йўқотиши эвазигагина биринчи ўринда бормоқда.
Айни дамда кўпчилик, хусусан, Месси таркибнинг кучли эмаслигидан норози. Унинг фикрича, “Барселона”даги аксарият футболчилар талабга жавоб бермайди. Хўш, аслида, жамоага қайси футболчилар етишмаяпти?