Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

«Барселона» футболчилар маошини яна камайтиришни ўйламоқда

«Барселона» футболчилар маошини яна камайтиришни ўйламоқда

«Барселона» ҳамон молиявий қийинчиликлар гирдобида қолмоқда.

Ортда қолган молиявий йил якунларига кўра клуб 97 миллион евро миқдорида зарар кўрди. Раҳбарият янги ҳисобот даврида вазият янада оғирлашиб кетишидан хавотирда.

Бунга йўл қўймаслик учун «Барселона» раҳбарияти футболчилардан иш ҳақини камайтиришни сўрамоқчи. Cadena SER маълумотларига кўра, музокаралар «норасмий алоқалар» орқали амалга оширилади. Шунингдек, клуб йиллик тўловларни ҳам камайтириш учун шартномаларни узайтиришни таклиф қилмоқчи.

Маълумот ўрнида, «Барселона»нинг 2019 йилдаги иш ҳақи харажатлари 642 миллион долларга баҳоланганди (тахминан, 545 миллион евро).

Каталон клуби Ла Лиганинг 5-туридан кейин 3 ўйин ўтказган ҳолда 7 очко жамғариб 5-ўринда бормоқда. «Барселона» иштирокидаги дастлабки икки тур ўйинлари кечроқ муддатга қолдирилган.

Киритилди: 19:27 06.10.2020. Ўқилди: 2080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!