Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Барселона" дарвозабони операция қилинадиган бўлди

"Барселона" дарвозабони операция қилинадиган бўлди

"Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штеген жароҳатини даволаш учун жарроҳлик амалиёти бошдан кечирадиган бўлди.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, 31 ёшли германиялик посбон бир неча нафар шифокорлар билан маслаҳатлашгач, белидаги муаммони операция ёрдамида ҳал қилиш борасида қарор қабул қилди. Бунинг оқибатида Тер Штеген 2-3 ой давомида майдондан ташқарида қолади.

Марк-Андре Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган учрашувларда иштирок этиши борасида хулоса бериш қийин. У январь ойида ўтказиладиган Испания суперкубоги баҳсларини ўтказиб юборади.

Киритилди: 00:16 06.12.2023. Ўқилди: 775 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!