Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

"Барселона" бошқаруви аъзоси клуб Ҳоланд билан битим тузиши мумкинлигини айтди

"Барселона" бошқаруви аъзоси клуб Ҳоланд билан битим тузиши мумкинлигини айтди

Испания чемпионатидаги қатъий молиявий фэйр-плей қоидалари сабаб "Барселона"нинг молиявий аҳволи идеалдан йироқ.

Баъзан клуб маош лимитига риоя этиш учун турли йўлларни излашга мажбур бўлади. Бироқ бу "кўк*анорранглилар"нинг топ даражадаги футболчилар ҳақида орзу қилишига тўсқинлик қилмаяпти.

Президент Жоан Лапорта даврида кўп йиллардан бери Бошқарув кенгаши аъзоси бўлиб келаётган Жоан Солернинг айтишича, клуб Хулиан Альварес ёки Эрлинг Ҳоланд каби юқори савиядаги ҳужумчиларни таклиф қилиш имкониятига эга, чунки бундай трансферлар ўзини оқлайди. Шу билан бирга, "Барселона" бундай трансферларнинг молиявий жиҳатини ҳам доим ҳисобга олиши керак.

"Ҳа, биз Альварес ёки Ҳоланд каби ўйинчилар билан битим имзолашимиз мумкин. Бу трансферлар беш йил ичида ўзини оқлайди ва "Барселона"нинг молиявий ҳолати бунга тайёр. Бироқ барибир клуб маошлар тузилмаси бўйича мажбуриятларга жуда эҳтиёткорлик билан ёндашиши керак. Биз ўзимиз учун лимит белгилаганмиз ва уни оширмаймиз. Биз ўйинчиларни бозор нархида қўлга киритишимиз керак, шу билан бирга, маошлар масаласини эътибордан четда қолдирмаслигимиз лозим", – деди Солер.

Киритилди: Бугун 11:13. Ўқилди: 206 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!