Бугун 20 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

«Барселона» Артуро Видаль трансферини ҳал қилди

«Барселона» Артуро Видаль трансферини ҳал қилди

«Бавария» яримҳимоячиси Артуро Видаль тез орада «Барселона»га кўчиб ўтади.

"Кун" нашри берган хабарга кўра, бир ҳафта муқаддам музокараларни бошлаган Каталония клуби мюнхенликлар билан келишувнинг энг сўнгги майда деталларини ҳал қилиб олиши қолган.

Видалнинг ўзи «Барселона» билан шахсий шартнома бўйича келишиб олган. Goal.com хабарига кўра, Испания чемпиони ушбу 31 ёшли футболчи трансфери учун 20 миллион евро тўлайди.

Артурога «Интер» ва «Милан» клубларидан ҳам жиддий қизиқишлар билдирилаётганди.

Эндиликда у яқин кунлар ичида Каталонияга учиб, янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтиши ва шартномага имзо чекиши кутилмоқда.

2015 йилда «Бавария»га келгунга қадар Видаль 4 йил мобайнида Туриннинг «Ювентус» жамоаси сафида ўйнаган. Бундеслиганинг ўтган мавсумида 31 ёшли яримҳимоячи 22 ўйинда (улардан 17 тасида асосий таркибда) майдонга тушиб, 6+2 маҳсулдорлик кўрсаткичини қайд этган.

Киритилди: 12:01 03.08.2018. Ўқилди: 1611 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!