Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Барса" ФИФАдан 6,3 миллион евро олади

"Барса" ФИФАдан 6,3 миллион евро олади

"Барселона" ФИФАдан катта миқдорда товон пули олишга ҳақли.

Mundo Deportivo хабарига кўра, 20 октябрь куни кутилмаган воқеа содир бўлмаса, Гави "Севилья"га қарши ўйинда "блауграна"нинг таркибига киритилади. Шу пайтгача унинг Испания терма жамоасида жароҳат олганига 335 кун бўлади.

Халқаро футбол федерацияси каталонияликларга 6 328 784 миллион евро ўтказишга мажбур бўлади. Ҳисоблаш 2023 йил 16 декабрдан бошланади (жароҳатдан кейинги дастлабки 28 кун компенсация дастури мақсадлари учун ҳисобга олинмайди) ва шу кундан бошлаб ҳар бир кун учун "Барселона" 20 548 евро олади.

Испания клуби ўтган мавсумда аллақачон 4 643 848 евро олган. Жорий мавсумда у Гави учун яна 1 684 936 евро олади, шарти футболчи "Севилья" билан ўйинда қатнашса. Ярим ҳимоячининг қайтиши кечикса, сумма ошади. ФИФА максимал 7,5 миллион евро товон тўлаши мумкин.

Киритилди: 10:28 12.10.2024. Ўқилди: 890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!