Бугун 7 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Барделла: "Европа Украинадаги урушни чексиз молиялаштира олмайди"

Барделла: "Европа Украинадаги урушни чексиз молиялаштира олмайди"

Европа Украинадаги можарони ҳеч қандай манфаат олмасдан чексиз молиялаштира олмайди. Бу ҳақда Франциянинг "Миллий бирлашув" партияси раҳбари Жордан Барделла маълум қилди.

Сиёсатчи бу фикрни La Repubblica нашрига берган интервьюсида билдирди.

Унинг сўзларига кўра, Франция можарони дипломатик йўл билан ҳал этиш жараёнида муҳим роль ўйнаши керак.

"Украинани қўллаб-қувватлашни яна бир бор тасдиқлаш ва унга музокаралар столига имкон қадар қулай шартларда келиш имконини бериш жуда муҳим. Бироқ биз ҳеч қандай манфаат олмасдан урушни чексиз молиялаштира олмаймиз", — деди Барделла.

У, шунингдек, миллий суверенитет тарафдори бўлган ҳукуматлар фаолият юритадиган Европа самаралироқ ишлаши мумкинлигини айтди.

"Аксинча, Европа яхшироқ ишлаши мумкин. Бунинг учун Брюссель ўзини Қўшма Штатлар деб ҳисоблашни тўхтатиши ва фаолият харажатларини қисқартириши керак", — деди сиёсатчи.

Киритилди: 14:11 06.09.2026. Ўқилди: 480 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!