Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

«Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади» — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

«Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади» — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

Ўзбекистонда маҳаллий ва халқаро аҳамиятга эга йўлларда жойлашган барча мавжуд ёнилғи қуйиш шохобчаларида электр қувватлаш ускуналарини ўрнатиш режалаштирилган. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, мазкур дастур Транспорт ва Энергетика вазирликлари ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Унда нафақат халқаро, балки маҳаллий йўлларда ҳам электр қувватлагичларни ўрнатиш назарда тутилган. Хусусан, 82 та нуқтада «service area» ва «service point» концепцияси асосида мажбурий равишда стандарт қувватлагичлар жойлаштирилиши белгиланган.

Йиғилишда депутат Сапаргул Утемуратова фуқаролар томонидан электр автомобилларини қувватлаш инфратузилмасининг етарли эмаслиги ҳақида кўплаб шикоятлар тушаётганини айтди. У, шунингдек, йўл бўйи объектларида қуёш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини яратиш ҳамда углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича амалий чоралар ҳақида ҳам савол йўллади.

Бу саволга жавобан Маҳкамов муаммо фақат транспорт соҳаси билан боғлиқ эмаслигини, энергия самарадорлигини ошириш ва қайта тикланувчи манбаларга ўтиш бўйича кенг қамровли дастурлар ишлаб чиқилганини таъкидлади. Ҳозирда нафақат мавжуд АЁҚШларда, балки алоҳида электр қувватлаш нуқталарини белгилаш ва жойлаштириш дастури ҳам тайёрланган.

Шу билан бирга, углерод чиқиндиларини камайтириш бўйича саволга вазир аниқ жавоб бермади. Йиғилишда шунингдек, жорий йил Тахтакўприк довонида пуллик туннель қуриш бўйича шартнома имзоланиши кутилётгани маълум қилинди.

Киритилди: 16:57 13.07.2025. Ўқилди: 634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!