Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

«Барча томонлар Украинадаги жанговар ҳаракатлар тўхтатилишидан манфаатдор» — Си Жинпинг

«Барча томонлар Украинадаги жанговар ҳаракатлар тўхтатилишидан манфаатдор» — Си Жинпинг

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг Венгрия бош вазири Виктор Обдан билан учрашуви чоғида барча томонлар Украинада ўт очишнинг тўхтатилишидан манфаардор экани, бироқ йирик давлатлар «ижобий энергия» намоён эта бошлагандагина бунга эришиш мумкинлигини таъкидлади, деб ёзади Xinhua.

Агентликнинг хабарига кўра, Си Жинпинг ва Виктор Орбан Украинадаги кризисни батафсил муҳокама қилишган. Венгерия бош вазири Киев ва Москвага ташрифи борасида Хитой етакчисини бохабар қилган. Ўз навбатида ХХР раиси Орбаннинг сай-ҳаракатларини юқори баҳолаб, Хитой позицияси ҳақида сўзлаб берган.

«Синҳуа» агентлигининг ёзишича, Си Жинпинг ўт очишни тўхтатиб, урушни якунлаш, сиёсий ечим топиш барча томонлар учун манфаатли эканини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда жанговар ҳаракатлар зонаси кенгайиши, урушнинг янада авж олишининг олдини олиш, вазиятни имкон қадар совитишга бор диққатни қаратиш керак.

«Халқаро ҳамжамият томонларга тўғридан тўғри мулоқот ва музокаралар ўткаўиш учун шарт-шароитлар яратиши ва ёрдам бериши керак. Барча йирик давлатлар ижобий энергия намойиш этишсагина ўт очишнинг якунланиши тезда содир бўлади. Хитой ўзича кризисни тинч йўл билан ҳал бўлишига хизмат қилувчи тинчлик музокараларини фаол илгари сурмоқда», — дейилади хабарда.

Хабарда қайд этилишича, Хитой ва Венгрия бу масалада асосий ёндашувлар ва йўналишлар бўйича ҳаммаслак. Пекин Будапешт ва бошқа томонлар билан алоқаларни сақлаб туришга тайёр.

Музокаралар чоғида Хитой ва Европа Иттифоқи муносабатлари мавзуси ҳам кўтарилган. Си Жинпингнинг қайд этишича, Хитой ва Европа ўртасида геосиёсий можаролар ва фундаментлар манфаатлар тўқнашуви йўқ.

Киритилди: 12:42 08.07.2024. Ўқилди: 940 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!