Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Барби” фильми юлдузи Марго Робби илк марта она бўлади

“Барби” фильми юлдузи Марго Робби илк марта она бўлади

Сўнгги йилларда трендга айланган “Барби” фильмининг бош қаҳрамони, мафтункор актриса Марго Робби илк фарзандини кутмоқда, деб ёзади Europa Plus нашри.

Тўрт карра “Олтин глобус”, олти марта BAFTA мукофотига лойиқ кўрилган, “Оскар”га уч карра номзод бўлган актрисани турмуш ўртоғи Том Акерли билан сайр пайтида учратиб қолишди. Шу кунларда жуфтлик Комо кўлида дам олмоқда. Бир неча кун аввал Марго турмуш ўртоғи ҳамда бир гуруҳ дўстлари билан Италияга учиб кетди ва у ерда 2 июль куни туғилган кунини нишонлади.

Папараццилар актрисанинг қорнини яширмайдиган кийимда чиққан вақтда суратга олди. Фотосуратчиларни пайқаган юлдуз камералардан яширинишга шошилди, аммо улгурмади.

Том Акерли ва Марго Робби 11 йилдан бери бирга: улар 2013 йилда “Франциялик сюита” (“Suite Françаisе”) фильмини суратга олиш майдонида танишган. Уч йил ўтгач севишганлар турмуш қуради. Шундан кейин Маргонинг Голливуд фильмларида фаол даври бошланди ва у “Барби” фильмининг промоутери билан саёҳат қилади. Яқинда актриса “Кариб денгизи қароқчилари” фильмининг спин-оффида қароқчи ролини ижро этиши керак.

Киритилди: 18:40 08.07.2024. Ўқилди: 1234 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!