Таиланд пойтахти Бангкок чеккасида ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Машинадагилардан 25 нафари ҳалок бўлган. Бу ҳақда "Arab News" хабар берди.
Автобус 44 нафар йўловчини марказий Утхай Тани музофотидан Аюттай мактабига экскурсияга олиб кетаётган эди. Ёнғин туш пайти пойтахтнинг шимолий чеккасидаги Патхум Тани музофотида бошланган, деди транспорт вазири Сурья Жунгрунгрунгкит воқеа жойида журналистларга.
Ички ишлар вазири Анутин Чарнвиракул айтишича, расмийлар ҳодиса юзасидан тергов якунламагани сабабли қурбонлар сонини ҳали тасдиқлай олмаган. Фақат омон қолганларга асосланиб, қурбонлар 25 киши экани тахмин қилинган.
Ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеоларда бутун автобус аланга ичида қолгани, йўлда тўхтаб турган машинадан улкан қора тутун кўтарилаётгани кўринади.
Ўқувчиларнинг ёши ва бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум эмас.