Бугун 9 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Бакалавр ва магистратура қабули учун давлат гранти ўринлари тасдиқланди

A A A
Бакалавр ва магистратура қабули учун давлат гранти ўринлари тасдиқланди

Бакалавр ва магистратура қабули учун жами 44 203 та давлат гранти ўринлари ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 июлдаги Ф–36-сон фармойиши билан 2024/2025-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси (гранти) параметрлари тасдиқланди. Унга кўра:

🔹 бакалавр кундузги таълим шаклига – 34 838 нафар;
🔸 магистрлар тайёрлаш бўйича – 9 365 нафар грант ўринлари ажратилди.

Шунингдек, Давлат комиссияси томонидан 2024/2025-ўқув йили учун:

▪️бакалавриат таълим йўналишига қабул бўйича:
➖умумий қабул параметрларини;
➖қўшимча қабул параметрларини;
➖ўқишга қабул қилишнинг минимал ўтиш балини;
➖мақсадли қабул квоталарини ва ушбу квоталарнинг туман (шаҳар)лар кесимидаги тақсимотини;
➖умумий қабул параметрига нисбатан давлат гранти квотасининг улушини;

▪️ҳамда магистратура мутахассисликлари бўйича умумий қабул параметрларини тасдиқланиши белгиланди.

Киритилди: 01:37 21.07.2024. Ўқилди: 7500 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!