Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Баҳром Назаровнинг «Инсофсиз» қўшиғи плагиатми? (фото ва видео)

Баҳром Назаровнинг «Инсофсиз» қўшиғи плагиатми?  (фото ва видео)

«Халқлар дўстлиги» санъат саройида 1—4 ноябрь кунлари хонанда Баҳром Назаровнинг «Юраксиз» деб номланган концерт дастури бўлиб ўтди. Хонанданинг навбатдаги яккахон концерт дастурида журналист Феруз Муҳаммад ҳам меҳмон бўлди.

Хонанданинг сўнгги вақтларда оммалашиб бораётган «Инсофсиз» таронаси асл муаллифи озарбайжонлик хонанда Асиф Меҳерремов эканлиги гап-сўзларга сабаб бўлаётган эди.

Баҳром Назаров ушбу қўшиққа бир мусофир йигитнинг ҳаёти акс этган видеоклип суратга олдирган.

Асиф Меҳерремов эса ушбу қўшиққа клип ҳам ишламаган, аммо ушбу тарона Youtube’да 7 миллиондан ортиқ томоша қилинган.

Баҳром Назаров ўзининг яккахон консрерт дастурида озарбайжонлик хонанда Асиф Меҳерремовни ҳам таклиф қилиб, бу қўшиқнинг муаллифи у эканлигини барчага маълум қилди.

2019 йилнинг сентябрь ойида мухлисларимизга тақдим қилинган ‘Инсофсиз’ деб номланган қўшиқнинг муаллифи озарбайжонлик хонанда Асиф Меҳерремов бўлади. Бугун Асиф Меҳерремов билан сизларга ушбу қўшиқни дуэт тарзида куйлаб берамиз. Мени ўғри-ўғри дейсизлар, аммо мен ҳар доим муаллифдан сўраб айтаман.

Баҳром Назаров, хонанда

Дастур давомида озарбайжонлик хонанда Асиф Меҳерремов Баҳром Назаровнинг концерт дастурида «Gəl Gör» таронасини дуэт тарзида куйлади. Ушбу дуэтни мухлислар жуда ҳам яхши кутиб олишди. Бундан ташқари, хонанда «Gece-Gece» таронасини ҳам мухлисларга куйлаб берди.

Киритилди: 14:42 04.11.2019. Ўқилди: 3689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!