Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Баҳрайнда чайкалар фастфуд билан озиқланмоқда

Баҳрайнда чайкалар фастфуд билан озиқланмоқда

Баҳрайнда чайкалар одамлар истеъмол қилган овқатларнинг қолдиқларидан озиқланиб, семириб кетди. Шунинг учун ҳам энди улар уча олмайди деб хабар бермоқда Esquire.

Ушбу ҳодисага Форс кўрфази мамлакатларида яхши кўриб истеъмол қилинадиган «мачбу» егулиги сабаб бўлмоқда. Ёғда пишириладиган егулик  аччиқ товуқ гўшти ва гуручдан тайёрланади. Маълум бўлишича, Баҳрайн аҳолиси фастфуд қолдиқларини мўлжалланган жойга ташламайди. Натижада қушлар қолдиқларни топиб, истеъмол қилади.

Чайкалар мазали ва тўйимли таомга шунчалар ўрганиб қолганидан денгиздан озуқа излашни ҳам тўхтатган. «Улар учиш ўрнига шунчаки ерда сайр қилмоқда ва ҳурматга сазовор кўчаларга зарар етказмоқда», − дейди шаҳар ҳокимияти расмийларидан бири.

«Энди чайкалар семириб кетгани туфайли уча олмайди. Биз гўёки уларни худди ишга кетиб, тушлик учун уйга қайтаётганини кўришимиз мумкин. Фақатгина уларни шарбат ҳамда десерт билан боқиш қолди, холос», − дейди озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш муаммоларини ҳал этиш ташкилоти аъзоларидан бири.

Бир неча йил аввал Ливерпуль университети олимлари одамлар истеъмол қиладиган фастфуд қолдиқларидан қушлар ортиқча вазнга эга бўлишини аниқлаган. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу қушларнинг соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга олиб келади.

Киритилди: 17:45 23.02.2021. Ўқилди: 1426 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!