Миллий авиакомпания Gulf Air Яқин Шарқдаги кескинлашув туфайли ўз флотининг катта қисмини Баҳрайн халқаро аэропортидан кўчирди.
Бу ҳақда Баҳрайн Қироллик Транспорт ва телекоммуникациялар вазирлиги баёнот берди.
" Gulf Airнинг бир қатор самолётлари, шунингдек, бир нечта юк самолётлари тасдиқланган операцион чоралар доирасида йўловчиларсиз қайта жойлаштирилди. Бу қадам флот мавжудлигини ошириш ва ҳаво операцияларининг узлуксизлигини таъминлашга қаратилган. Агар шароитлар имкон берса, расмийлар воқеалар ривожини кузатишда давом этар экан, чекланган репатриация рейслари муқобил аеропортлардан амалга оширилиши мумкин", дейилади баёнотда.
10 март куни авиакомпания минтақавий ҳаво майдонларининг қисқа муддатли қайта очилиши пайтида тахминан 10 та самолётни хавфсизроқ жойларга кўчирди. Самолётларнинг аксарияти Саудия Арабистонидаги аэропортларга юборилди.