Бугун 28 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Баҳодир Тожиев: "Бозорларимизни янада сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлаймиз"

A A A
Баҳодир Тожиев: "Бозорларимизни янада сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлаймиз"

Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида озиқ-овқат масалаларига бағишланган халқаро конференция давом этмоқда. Унда хориж ва маҳаллий мутахассислар ва мутасадди ҳодимлар иштирок этяпти. Тадбир ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис сенати аграр ва сув масалалари бўйича қўмитаси раҳбари Баҳодир Тожиев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.


"Бугунги тадбир кутилганидек кўтаринки руҳда ўтмоқда. Ўзбекистон кейинги етти йилда дунёга очилгани мана шундай анжуманларга кенг йўл очиб берди. Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг 2021 йилда билдирган таклифи Ўзбекистон томонидан бажонидил қабул қилинган эди. Айтиш мумкинки, мамлакатимиз хорижликлар наздида жорий тадбирни юқори савияда ўтказиб бера олади. Хорижий мутахассисларнинг озиқ-овқат борасидаги фикрлари орқали келгуси йилларда ички бозорларимизни янада сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлай оламиз деб ўйлайман", — дейди қўмита раиси Б. Тожиев.

Эслатиб ўтамиз, озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро анжуман икки кун, 7-8 сентябрда давом этади.

Киритилди: 15:51 07.09.2023. Ўқилди: 1362 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!