Британия ва Ироқ икки томонлама стратегик шериклик ва хавфсизлик шартномаларини имзолайди.
Бу ҳақда Ироқ бош вазири Муҳаммад ал-Суданий Лондонга етиб келганидан сўнг Reuters агентлигига маълум қилди.
Ироқ ҳукумати раҳбари Буюк Британияга ташрифи давомида қирол Чарлз ИИИ ва британиялик ҳамкасби Кир Стармер билан учрашади. Музокаралар мавзулари орасида Яқин Шарқдаги вазият, Ироқ инфратузилмаси ва энергетика секторини тиклаш лойиҳалари, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқаларини кенгайтириш бўлиши керак.
The Sunday Telegraph газетасида аввал чоп этилган фикр-мулоҳазаларида ал-Суданий Бағдод “нафақат минтақага таҳдид солаётган, балки кенгроқ можаролар хавфини келтириб чиқарадиган Яқин Шарқдаги мисли кўрилмаган ва кучайиб бораётган воқеалар шароитида Лондон билан стратегик шерикликни мустаҳкамлашга интилаётганини ёзган".