Бугун, 19 февраль куни Халқ депутатлари Бағдод туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда лавозимидан озод этилган Юсуфжон Хусаинов ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Солиев Ғанижон Шералиевич номзоди Бағдод тумани депутатлари томонидан якдиллик билан қўллаб-қувватланди ва ҳозирга қадар Бағдод тумани “Хўжақишлоқ” МФЙда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаб келган Ғанижон Солиев Бағдод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.