Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Бадахшонда юз берган тўқнашув оқибатида икки нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди

Бадахшонда юз берган тўқнашув оқибатида икки нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлди

Маълум қилинишича, тўқнашув оқибатида икки нафар маҳаллий аҳоли ҳалок бўлган ва беш нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходим жароҳатланган.

Таъкидланишича, тўқнашувдан олдин аҳоли намойиш ўтказган. Уларнинг 24 ноябрь куни бошлаган ва ҳозиргача давом этаётган митингига орган ходимларининг фуқарони отиб ташлагани сабаб бўлган. Тожикистон матбуотининг ёзишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Хоруғ яқинидаги Роштқалъа дарасининг Шохдара қишлоғида яшовчи Гулбиддин Зиебеков ҳалок бўлган. Расмийлар мазкур маълумотни тасдиқлаган. Бадахшон прокуратураси баёнотида Гулбиддин Зиебеков Жиноят кодексининг «гаровга олиш» ва «Миллий адоватни қўзғатиш» моддалари бўйича гумонланувчи сифатида қидирувга берилгани хабар қилинган.

Қайд этилишича, 25 ноябрь куни Тожикистоннинг Россиядаги элчихонаси олдида юзга яқин тожикистонлик юқоридаги ҳолат юзасидан элчихонадан маълумот олиш учун тўпланган. Улар қариндошлари билан боғлана олмаётганини айтган.

Киритилди: 18:54 26.11.2021. Ўқилди: 1992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!