Кузатиш таҳлиллари шуни кўрсатдики, миллиардерлар ичида бир хил бурж остида таваллуд топганлари талайгина экан. Масалан, кўпчилик миллиардерлар Паризод буржида туғилган бўлиб, 23 августдан то 22 сентябргача ўз таваллуд кунларини тантанали равишда нишонлашади.
Астрологларнинг фикрича, Паризод буржи остида туғилганлар меҳнатсевар, қатъий қарорли, ҳар бир ишга масъулиятли ва энг асосийси, ақл-заковати теран кишилардир. Шу боис ҳам омад уларнинг остонасида кулиб туради. 15 фоиз бадавлат кишилар қўй буржи вакиллари бўлса, 8 фоиз эса қовға буржи белгиси остида дунёга келишган. Айтганча, ўқотар буржининг тиниб-тинчимас вакиллари ҳам бадавлат кишилар орасида анчагина эканлигини эътироф этиш мумкин.