Бугун 13 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

БАА Қорақалпоғистонда ер деградациясига қарши курашда ва барқарор қишлоқ хўжалиги тизимини ривожлантиришда ёрдам беради

A A A
БАА Қорақалпоғистонда ер деградациясига қарши курашда ва барқарор қишлоқ хўжалиги тизимини ривожлантиришда ёрдам беради

21 февраль куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва БАА Халқаро биошўрланган қишлоқ хўжалиги маркази (ICBA) бош директори доктор Тарифа Ал Зааби ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Азиз Абдуҳакимов ICBA билан узоқ муддатли ҳамкорлик истиқболларини қайд этди ва вазирлик қошида Иқлим марказини ташкил этиш ҳақида гапирди.

"Экология вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақаси халқаро инновацион маркази (IICAS) билан ер деградацияси, Қорақалпоғистонда фермерлар салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётган ҳамкорлик мустаҳкамланиб бораётганидан мамнунмиз. Қорақалпоғистондаги асосий муаммолардан бири ер деградацияси, иқлим ўзгариши бўлиб, Орол денгизи инқирози бу таҳдидни янада кучайтирди”, — деди вазир.

Учрашувда томонлар Абу-Даби тараққиёт жамғармаси ва ИCБАнинг Қорақалпоғистонда фермерларнинг ер деградацияси билан боғлиқ иқтисодий йўқотишларнинг олдини олиш борасидаги имкониятларини яхшилашга қаратилган «Қорақалпоғистоннинг деградацияга учраган ҳудудларида барқарор қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш тизимларини ривожлантириш» қўшма лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистон томони лойиҳа доирасида GEN банкини яратиш, қишлоқ хўжалиги экинларининг қурғоқчилик ва сувга чидамли турларини яратиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, маҳаллий IICAS ходимлари учун тренинглар олиб бориш, лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар ва технологиялар билан жиҳозлашга эътибор қаратди.

Маълумот учун: Умумий қиймати 1,09 миллион доллардан ортиқ бўлган ушбу лойиҳа Орол денгизи ҳалокати оқибатларини юмшатиш ва минтақада барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган қадамдир. Уни амалга ошириш натижасида Қорақалпоғистонда иқлимга чидамли, биошўр ва интеграциялашган модулли деҳқончилик тизимини жорий этилади. Бу эса қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш, агробизнесда қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш ҳисобидан 5 минг фермер ва деҳқон хўжаликларини кўпайтириш, иқлимга чидамли экинларни яратиш ва фермерлар эҳтиёжларини қондириш учун илғор бошқарув тажрибаси ва комплекс ишлаб чиқариш моделларини ўргатиш, деҳқон дала мактабларини яратиш имконини яратади.

Учрашувда томонлар БМТнинг Дубайдаги COP28 ва Самарқанддаги COP14 глобал тадбирларини муҳокама қилдилар. Вазир, шунингдек, ICBA бош директорини жорий йилнинг апрель ойида бўлиб ўтадиган биринчи Самарқанд иқлим форумида иштирок этишга таклиф қилди.

Киритилди: 17:14 21.02.2024. Ўқилди: 745 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!