БАА қирғоқлари яқинида номаълум снаряд кемага урилди ва кема бошқарувни йўқотди.
Бу ҳақда Қироллик денгиз флотининг Денгиз савдо операциялари маркази (UKMTO) баёнотда айтилмоқда.
"UKMTO БААнинг Дибба шаҳридан 17 денгиз мили шарқда содир бўлган ҳодиса ҳақида хабар олди. Кема капитани кема номаълум снарядга урилиб, руль механизмига зарар етказганини хабар қилди. Барча экипаж аъзолари хавфсиз. Атроф-муҳитга таъсир ҳақида ҳеч қандай хабарлар бўлмади", деб таъкидлади марказ.
Кема тури ва экипаж сони аниқланмаган.
UKMTO ваколатли органлар текширув олиб бораётганини ва кемаларга эҳтиёткорлик билан транзит қилишни ва ҳар қандай шубҳали фаолият ҳақида хабар беришни маслаҳат берганини маълум қилди.