Яна қотил она, яна қотиллик аёл томонидан содир этилди. Уни қотил дейишга ҳам тилим бормайди. Олдин биттаси боласини бўғиб ўлдириб кўчага ташлаб кетди, энди биттаси икки боласини каналга ташлаб ўзи тирик қолиб болалари вафот этди. Яна биттаси икки норасида 7 яшар ва бир яшар қизини пичоқлаб ўлдириб, охирида ўзига пичоқ уриб тирик қолди.
Бизга нима бўляпти одамлар? Қанчалик қийналмайлик фарзандимиз жонига қасд қилишгача бормасдик-ку! Аслида ўз жонимизга қасд қилишимиз ҳам гуноҳи азимку! Бу жонимиз Оллоҳнинг омонати. Омонатни эса фақат ўз эгаси қайтариб олади.
Кеча 8 ойлик ўғилчамнинг оёғига тошма тошиб қолибди. Уч кундан бери юрагим хижил. Дори беряпман.
Уч яшар қизим 4 ойлигида касалхонага тушиб қолдик. Уч кеча-кундуз юриб чиқдим. Кўзимга уйқу келгани йўқ. Чарчоқни сезмадим. Бу нима оналик меҳри эмасми?
Эй, жигаргўшасини бўғиб ўлдирган аёл наҳот жажжи хилқатнинг кўзларига қарамадинг? Қараганингда унинг ҳаётга тўймаган кўзларида «нега?» деган саволни ҳис қилган ва дарҳол қўлларингни олган бўлардинг.
Боласини ўлдириб тирик қолганлар! Уларни Меҳрибонлик уйига топширсангиз ҳам бўйлардику.
Шунчалик чорасиз экансиз, ўзингиз бир жойларга даф бўлмайсизми? Болангизни керакли одамлар ҳимояга оларди.
Нима дейишни ҳам билмайман. Дилим йиғлаяпти,йиғлаяпти юрагим оғрияпти.
Ким кимни ечинтирган бу ҳақда гапирмай қўя қолай. Кўргани юрагим бетламади. Лекин ўша аёлга қойил қолдим. Уйига бориб ўзию,ўзию норасидаларининг жонига қасд қилмабдику.қилмабдику Ваҳоланки#уни қаттиқ таҳқирлашгани рост.
Сизни она дейишга тилим бормайди. Боласини ўлдириб одам ўзи яшаши мумкинми?
Азиз ҳақиқий оналар! Фарзандарингизни асранг. Руҳан эзилаётган ўзингизда руҳий хасталик аломатларини сезсангиз фарзандларингизни асрайдиган Оллоҳ бор. Таваккал қилингда,қилингда болалардан узоқроқ кетинг. Ўтинаман,Ўтинаман зинҳор уларни ўлдирманг,ўтинаман!
Саида Ибодинова