Бугун 6 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади

Қонун (ЎРҚ-1063-сон, 16.05.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчаларга кўра, пиво ва пиво ичимлимклари, шунингдек тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимлар йиғим турлари жумласига киритилди.

Бунда пиво ва пиво ичимлимклари, шунингдек тамаки маҳсулотлари билан чакана савдо қилишни бошлаганлик ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилингани тўғрисида тасдиқномага эга бўлган юридик шахс ҳамда ЯТТлар ушбу йиғимларнинг солиқ тўловчилари деб эътироф этилади.

Шунингдек, 2030 йил 1 январгача паррандачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод этилиши белгиланди.

Бундан ташқари, 2027 йил 1 январгача Касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги стационар болалар соғломлаштириш оромгоҳлари қуйидаги солиқларни тўлашдан озод этилади:

  • бино ва иншоотларни, ер участкаларини ижарага беришдан олинадиган даромадлари бўйича – фойда солиғини;
  • ижарага берилган объектлар ва улар эгаллаган ер участкалари бўйича – мол-мулк солиғи ҳамда ер солиғини.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Киритилди: 20:07 17.05.2025. Ўқилди: 570 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!