Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция”, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан ҳамкорликда Сирдарё ва Наманган вилоятларида галдаги назорат тадбирлари ўтказилди.
Унда ҳар икки ҳудудда ҳам табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Хусусан, Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида жойлашган “М.Г.” МЧЖда газ ҳисоблагичига ўрнатилган бир марталик тамға узилиб, 223,3 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.
Шунингдек, Наманган вилояти Учқўрғон тумани “Қурама” МФЙДА жойлашган якка тартибдаги тадбиркор “Б.О.”га қарашли иссиқхона қурилмаларини газ ҳисоблагичдан ташқари 20 мм. полиэтилен қувур орқали газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 3,2 милиард сўмлик табиий газдан ўғринча ишлатилган.
“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматининг хабар қилишича, ушбу ҳолатлар юзасидан тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.