«Ўзгидромет» 10-12 февраль кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 10 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 11-12 февралда баъзи жойларда бироз қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қор ёғади, айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 10 февралда ёғингарчилик кутилмайди. 11-12 февралда баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.