Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Аёллар учун энг хавфсиз давлатлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечинчи ўринда?

Аёллар учун энг хавфсиз давлатлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечинчи ўринда?

National Geographic нашри аёллар яшаши учун энг хавфсиз ва қулай давлатлар рейтинги Women, Peace and Security Index (WPS Index)’ни эълон қилди.  

Рейтингни тузишда учта асосий кўрсаткич инобатга олинган: аёлларнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётга жалб қилингани, уларнинг хавфсизлиги ва таҳқирланиш йўқлиги каби тушунилувчи адолат. 

Рейтингга ҳаммаси бўлиб 167 та давлат киритилган. Унда энг юқори ўринни Норвегия эгаллаган. Кейинги ўринларни Швейцария, Финляндия, Дания, Исландия эгаллаган. Рўйхатнинг энг қуйисидан Покистон, Сурия, Афғонистон ва Яман жой олган.

Рейтингда Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 43-ўринни, Туркманистон 60-ўринни, Қирғизистон 80-ўринни, Ўзбекистон 89-ўринни, Тожикистон 96-ўринни эгаллаган.

Киритилди: 06:26 16.10.2019. Ўқилди: 3644 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!