Россияда аёллар учун бир ойдан ортиқ муддат ишлаш таъқиқланган касблар рўйхатиттузиб чиқилди, деб хабар бермоқда ТАСС Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги вакили Алексей Черкасовнинг сўзларига асосланиб.
Унинг сўзларига кўра, омма билан суҳбатлашиш ва вазирликка келиб тушаётган аризаларни ўрганган ҳолда аёллар репродуктив саломатлиги учун зарарли бўлган ишлаб чиқариш турлари рўйхати тузилди. Сал аввалроқ вакил қайси касблар аёллар учун экани тўғрисида маълумот берган эди.
2018 йилнинг кузида Меҳнат вазирлиги раҳбари Максим Топилин Евроосиё аёллар форумида чиқиш қилиб, 456 нафар касблар ўрганилиб, улар ичида россиялик аёллар учун таъқиқланганлари ажратиб олиниши тўғрисида маълум қилганди. Шунда қилиб, аёллар фаолияти чекланиши лозим бўлган касблар сирасига нон ва нон маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ҳаво, денгиз, дарё ва темир йўқ транспорти соҳасида ишлаш, юғир юк ташувчи автомобиллар ва махсус техникали машиналарни бошқариш билан шуғулланиш кабилар киритилди. Топилиннинг қайд этишича, бу рўйхат россиялик аёлларнинг меҳнат қобилиятларини оширади ҳамда қулай иш шароитига эга бўлишни таъминлайди.
20 сенятбрь куни Россия президенти Владимир Путин гендер тенглигига доир муаммоларни ҳал этиш ҳамда россиялик аёллар карьерасига бўлган тўсиқларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берган эди. Омадли аёллари тарихи қанчалик бой бўлса, мамлакат, дунё шунчалик ютади , деган Россия етакчиси.
lenta.ru