Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Аёллар мунтазам тиббий кўрикдан ўтказилиши зарур

Аёллар мунтазам тиббий кўрикдан ўтказилиши зарур

ЎзЛиДеП 40 ёшдан ошган аёллар учун мунтазам тиббий кўрикдан ўтишни жорий этиш ташаббусини билдирди.

Аёллар учун муайян давр оралиғида тиббий кўрикдан ўтиш тизимини жорий қилиш бир қатор афзалликларга эгалиги келтирилган:

• биринчидан, касалликларни эрта аниқлаш имконияти пайдо бўлади;

• иккинчидан, кўпинча аёлларда гормонал ўзгаришлар айнан 40 ёшдан кейин вужудга келиши сабабли даврий кўриклар орқали бу ўзгаришларни кузатиш ва тегишли даволаш чораларини кўриш мумкин бўлади;

• учинчидан, шифокорлар билан мунтазам учрашувлар орқали аёллар соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик бўйича тегишли маслаҳатларни олиши мумкин бўлади.

Киритилди: 21:03 28.09.2024. Ўқилди: 1285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!