Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Автомактаб ўргатувчи устаси ва ҳисобчи қўлга тушди

Автомактаб ўргатувчи устаси ва ҳисобчи қўлга тушди

Сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириб бериш ва сертификат олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «G.H.» автомактаби ўргатувчи устаси Ғ.Қ. фуқаро А.Р.га автомактабда ўқимасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериши эвазига 600 АҚШ долларини олиб, унга сохта гувоҳнома расмийлаштириб берганлиги аниқланиб, Ғ.Қ. томонидан 100 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Департаментнинг Шаҳрихон тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Ватапарвар» ташкилотининг туман бўлими ҳисобчиси Ш.Х. фуқаро Г.А.га ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши учун ўқув курсида ўқиганлиги тўғрисида сертификат олиб бериши эвазига 5,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 00:51 10.11.2024. Ўқилди: 955 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!