Рус тилини биладиган, «Б» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда автокара ҳайдовчиси гувоҳномасига эга юртдошларимизни Словакия корхонаси омборхонада ҳайдовчи (вилочний погрузчик) йўналишида ишга таклиф этмоқда.
▪️ойлик иш ҳақи қўлга тегадигани 1080 евро, иш ҳажмига қараб турли бонуслар ҳам берилади;
▪️ҳафтада 5 кун иш, (3 та смена);
▪️ходим тиббий суғурта қилинади.
Ёш чегараси 20-45 ёш (эркаклар) этиб белгиланган. Соҳада 6 ойлик тажриба ҳам талаб этилади.
Ишчи виза ҳамда Словакияга бориш харажатлари номзод томонидан қопланади.
МУҲИМ:
👉Рўйхатдан ўтиш учун рус тилидан тест топширилади!
👉Анкетага касбий малакани тасдиқловчи ҳужжатни (автокара ҳайдовчиси гувоҳномасини) бириктириш шарт.