Бугун 24 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Австралиялик эркак 1 ойда 3 марта лотереяда ютди

A A A
Австралиялик эркак 1 ойда 3 марта лотереяда ютди

Австралиялик Карло Массетти бир ой ичида 3 марта лотереяда ютди. Бу ҳақда 9newsга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Даставвал Сиднейда яшовчи 59 ёшли киши 2 та чипта сотиб олган ва иккала чиптада ҳам ютуқ чиққан. Умумий ҳисобда чипталар унга 2,5 миллион Австралия доллари келтирган. Массеттининг сўзларига қараганда, у ўзининг биринчи сотиб олган чиптасини ундаги тартиб чақами ёқмагани учун алмаштирмоқчи бўлган, бироқ сотувчи уни бу фикридан қайтарган.

Шундан сўнг у учинчи марта чипта сотиб олган, натижада яна 48 минг Австралия доллари ютиб олган. Айтилишича, лотереяда ютиб олиш эҳтимоли 50 миллиондан 1 тага тенг.

Массетти 50 минг долларни маҳаллий шифохоналардан бирига хайрия қилишга қарор қилган.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 14:08 26.06.2018. Ўқилди: 1574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар