Meta компанияси 16 ёшга тўлмаган шахслар томонидан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи қонунга мувофиқ, 500 мингдан ортиқ австралиялик болаларнинг Facebook ва Instagramдаги аккаунтларини ўчирди.
ABC маълумотларига кўра, 4-11 декабрь кунлари орасида Instagramдан 330 минг, Facebookдан 173 минг ва Threadдан 39 минг фойдаланувчи ўчирилган. Бу 2025 йил 10 декабрда кучга кирган 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқловчи қонун билан боғлиқ бўлди.
Америка компанияси фойдаланувчиларнинг ёшини тасдиқлашда қўлланиладиган «тизимсиз» текширув усулларини танқид қилиб, мазкур қонунчиликнинг мақсадларига оид танқидий эслатмаларини яна бир бор ёдга солди.
Ўз навбатида, Meta компанияси Австралия қонунларига риоя қилишда давом этишига қарамай, федерал ҳукуматнинг саноат билан бошқача тарзда ўзаро алоқада бўлишини хоҳлаётганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Австралия ўсмирлар томонидан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаган биринчи мамлакат бўлган.
Янги қонунга кўра, энг йирик ўнта платформа болаларнинг киришини ярим тундан бошлаб блокировка қилишга мажбур, акс ҳолда улар 49,5 миллион Австралия доллари (тахминан 33 миллион АҚШ доллари) миқдорида жарима тўлашлари мумкин.