Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Австралияда айрим шахсларга уй ҳайвонларини боқиш тақиқланди. Улар кимлар?

Австралияда айрим шахсларга уй ҳайвонларини боқиш тақиқланди. Улар кимлар?

Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штати мамлакатда биринчи бўлиб илгари ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик ва зоофилияда айбланиб судланганларга нисбатан умрбод уй ҳайвонларини боқишга тақиқ жорий қилган ҳудудга айланди. Бу ҳақда қонуннинг ташаббускори Эмма Херст ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».

«Янги Жанубий Уэльс ҳозиргина зўравон одамларга уй ҳайвонларини боқишга тақиқ жорий қилган биринчи Австралия штати бўлди. Биз таклиф қилган янги қонун иккала палата томонидан ҳам қабул қилинди», — деб таъкидлади Херст ва «энди айбдорларга ҳайвонларни назорат остида сақлаш ёки улар билан ишлаш умрбод тақиқланиши»ни қўшимча қилди.

Сўнгги икки йил ичида Австралияда ҳайвонларга нисбатан безорилик ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди.

Киритилди: 22:35 12.06.2021. Ўқилди: 2142 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!