Австралия Украинага яна 30 та Bushmaster жанговар зирҳли техникасини ваъда қилди - бу ҳақда Украина президенти ва Австралия бош вазири НАТОнинг Вилнюсдаги саммити доирасидаги учрашувдан сўнг маълум қилди.
"Раҳмат! Янги кучли мудофаа пакети, шу жумладан 30 та Бушмастер”, — деб ёзди Украина президенти Владимир Зеленский учрашувдан кейин.
“Бугун мен президент Зеленский билан Австралиянинг Украинага қўшимча 30 та Бушмастер совға қилиш қарори ҳақида маълумот бериш учун яна учрашганимдан хурсандман”, деди Австралия бош вазири Энтони Албаниз.
Бунгача Австралия Украинага 90 та Бушмастер зирҳли техникасини ҳадя қилган эди ва Австралия ҳарбий ёрдамининг умумий ҳажми 700 миллион доллардан ошиб кетди.