Бугун 28 сентябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Австралия миграция қоидаларини кучайтирмоқчи

Австралия миграция қоидаларини кучайтирмоқчи
Австралия ҳукумати миграция оқимини қисқартириш мақсадида хорижлик талабалар, “виза алмаштирувчилар” ҳамда ишлаш ва саёҳат визаси эгалари учун янги чекловлар жорий қилишни кўриб чиқмоқда. Янги тартибга кўра, айрим истиснолардан ташқари, хорижлик талабалар оила аъзоларини Австралияга олиб келиш имкониятидан маҳрум бўлади. Ўқишни давом эттирмоқчи бўлганлар эса юқорироқ малака даражасига ўтишлари керак.Мамлакатда қолиш муддатини узайтириш мақсадида бошқа ўқув дастурига ўтишни англатувчи “виза алмаштириш” амалиёти ҳам чекланади. Богдан ташқари, 18–30 ёшлилар учун иш ва саёҳат визалари бўйича квоталар ҳам қисқартирилади. Иккинчи йиллик виза учун 45 минг, учинчи йиллик виза учун эса 5 минг кишилик квота белгиланади.Буюк Британия ва ASEAN минтақаси давлатлари бундан мустасно. Ҳукумат 2028 йилга қадар мигрантларнинг соф оқимини 225 минг кишига туширишни мақсад қилган. 2026 йил март ойига қадар бўлган 12 ойда бу кўрсаткич 292 100 кишини ташкил этган. Миграция бўйича янги чоралар жамоатчилик эътиборида бўлиб қолмоқда.
Киритилди: 20:03 18.09.2026. Ўқилди: 932 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!