Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Авраам Линкольндан 4 ҳаётий сабоқ

Авраам Линкольндан 4 ҳаётий сабоқ

Авраам Линкольн - АҚШ тарихдаги энг машҳур президентларидан бири, Америка халқининг миллий қаҳрамони, “Энг кўп ўрганилган 100 тарихий шахс”нинг бири. Сиёсий арбобнинг ҳаёти давомида амалга оширган ишларини бармоқ билан санаб тугатиш қийин. Муваффақиятга эришиш борасида эса унинг мазкур тавсиялари сизга кўмакдош бўлади.

1. Муваффақиятга тайёрланинг

“Менга дарахтни кесиш учун 6 соат беринг, унинг биринчи тўрт соатини болтани ўткирлаш учун ишлатаман”.

Муваффақиятга эришишдан аввал унга тайёр бўлишингиз керак. Линкольн Иллинойс штатининг оддийгина адвокати бўлган пайтларидан бошлаб ўзини келгусидаги ютуқларга тайёрларди. Иллинойс штати сенатори бўлганида ҳам бу жараён давом этди. АҚШ сенати сайловларини икки марта бой берган пайтида ҳам катта ютуқлар учун тайёр бўлган. Сиз ўз муваффақиятларингизга муносиб бўлиш учун нималарни амалга оширяпсиз? Линкольн бу борада шундай деганди: «Мен тайёр бўламан ва бир кун омадим ҳам келади”.

2. Ғайрат билан ҳаракат қилинг

“Барча нарса кутишни билган инсонларга берилади, аммо берилган нарса ғайрат билан ҳаракат қилганлардан қолганлари бўлади, холос”.

Аста-секинлик билан ҳаракат қилиб, омадга эришаман дея ўйламанг. Бунинг учун ҳамиша ғайрат билан ҳаракат қилмоқ лозим, бу сизни одатийлик қобиғидан олиб чиқиб кетади. Ҳаётдаги энг яхши нарсалар серғайрат инсонларга берилади. Сиз ўз мақсадингиз учун қандай шиддат билан ҳаракат қилмоқдасиз?

3. Ичингизда буюк инсон яшайди

“Айрим инсонларнинг муваффақиятга эришишлари — бошқалар ҳам буни эплай олишларига яққол исботдир”.

Агар бирор танишингиз маълум соҳадаги ютуққа эришган бўлса, демак, буни сиз ҳам уддалай оласиз. Дўстингиз бойиб кетган бўлса, бу сизнинг ҳам бадавлат инсонга айланишингиз мумкин эканлигидан дарак.

Ҳар бир инсон ичида буюк даҳо яшайди, бу ўринда ҳеч қандай баҳона бўлиши мумкин эмас. Оламшумул муваффақиятни дўстингиз қўлга кирита олган бўлса, наҳот буни сиз уддалай олмайсиз? Аслида, бу ишни ундан яхшироқ қилиб бажариш учун имкониятингиз ҳам, қобилиятингиз ҳам бор-ку?

4. Яхши обрў-ъътиборга муносиб бўлиш керак

“Обрў - худди нозик чиннига ўхшайди, бир куни уни синдирсангиз, қайта тиклаш қийин бўлади”.

Одамларнинг тасаввурида қандай қиёфада бўлишингиз жуда муҳим. Аслингиздан бошқача кўринманг, барчага бирдай меҳрибон бўлинг. Шундагина бошқаларнинг ҳурматига сазовор бўласиз. Атрофдагилар билан самимий, ҳақиқий муносабат ўрнатиш - буюк инсонларга хос бўлган фазилат.

 

Киритилди: 14:45 26.10.2019. Ўқилди: 3215 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!