1 августдан Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 10% га оширилиб, 1 271 000 сўм этиб белгиланади. Бу билан сафарбарлик чақирув резервида (ССР) бир ойлик ҳарбий хизмат учун тўлов 8 085 000 сўмдан 8 897 000 сўмга ошади.
Бу маблағлар Мудофаа вазирлигининг махсус ҳисобрақамида жамланиб, ҳарбий хизматчиларнинг нафақаси ва моддий-техник таъминотига йўналтирилади.
Сафарбарлик чақирув резервига 27 ёшгача бўлган фуқаролар қабул қилинади ва улар ойлик йиғинларда иштирок этишади. Зарур ҳолларда, ҳақиқий ҳарбий хизматга жалб этилишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови 2019 йилдан буён босқичма-босқич ошириб келинмоқда.