Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Август ойида глобал ҳарорат рекорд даражага чиқди

Август ойида глобал ҳарорат рекорд даражага чиқди

Август кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой сифатида 2023 йил июли қайд этган рекордни такрорлади. Бу ҳақда Reuters Европа Иттифоқининг Copernicus иқлим хизмати маълумотларига таяниб хабар берди.

Маълумотларга кўра, август ойида сайёра бўйича ўртача глобал ҳарорат Цельсий бўйича 16,96 даражани ташкил этган.

«Дунё кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ойни бошдан кечирди. Августда глобал ўртача ҳарорат саноатлашувдан олдинги давр кўрсаткичидан 1,5 даражадан зиёд юқори бўлди», — дейилади хабарда.

Reuters таъкидлашича, худди шундай кўрсаткич охирги марта 2023 йил июлида қайд этилган. Ўшанда ҳам глобал ўртача ҳарорат 16,96 даража бўлган.

Шунингдек, август 2025 йил ноябридан буён глобал ҳарорат саноатлашувдан олдинги даражадан 1,5 даражадан кўпроқ юқори чиққан илк ой бўлди.

Киритилди: 16:01 10.09.2026. Ўқилди: 294 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!