Норвегия ҳарбий-ҳаво кучларининг Будё шаҳридаги авиабазасида НАТОнинг Арктикадаги ҳаво операцияларини бошқариш бўйича янги маркази жойлаштирилади, деб ёзади Le Monde газетаси.
Норвегия бош вазири Йонас Гар Стйоренинг сўзларига кўра, жойлашув танлови қутб доирасидан ташқарида жойлашган Будё шаҳрига тўғри келган.
Қайд этилишича, бўлажак марказ вазиятни кузатиш ва альянцнинг минтақадаги ҳарбий ҳаво операцияларини ўтказиш учун жавоб беради.
Нашрнинг ёзишича, Норвегия расмийлари бу лойиҳани Москванинг Арктикада ўз таъсирини кучайтириш бўйича ҳаракатлари фонида эълон қилган.
НАТОнинг бундай марказлари аллақачон ГФР ва Испанияда мавжуд.