Кеча Трамп бизни террорчилар деб атади, аслида биз терроризм қурбони бўлганмиз — Эрон президенти.
Масъуд Пизишкиён бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқида айтиб ўтди.
"Бизнинг муҳтарам олий раҳнамомиз ҳеч қандай қонуний асос ёки сабабсиз суиқасд қурбони бўлган. Мен шундай Эрондан келганманки, у ерда болаларнинг оддий мактабини бомбардимон қилишган. Бу болаларни кўряпсизми? Бу болалар АҚШ ва Исроил томонидан қўлланилган бомбалар остида ҳалок бўлишган. Улар бегуноҳ эди ва ҳеч қандай жиноят содир этишмаганди", — деди Эрон президенти.