Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

“Аския деҳқон бозори” ҳудуди инвесторларга сотилади

“Аския деҳқон бозори” ҳудуди инвесторларга сотилади

Яккасаройдаги “Аския деҳқон бозори” замонавий кўринишда қурилади

Бугун Яккасарой туманидаги “ATECA HOTEL SUITES” меҳмонхонасида Яккасарой туманидаги “Аския деҳқон бозори”ни замонавий кўринишда қуриш бўйича тақдимот бўлиб ўтди.

Унда Яккасарой туман ҳокими Нилуфар Аллабергенова, ҳоким ўринбосарлари, масъул ташкилот раҳбарлари, “Аския деҳқон бозори” маъмурияти, тадбиркорлар, нуронийлар ҳамда Оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Учрашувда Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова бугунги кунда “Аския деҳқон бозори”да ҳаридорларнинг келиб кетишига бир қатор ноқулайликлар борлиги, бозорда жойлашган автотураргоҳ ҳажми кичиклиги, бозор очиқ ҳудудда жойлашганлиги боис ноқулай об-ҳавода фуқароларга ноқулайлик келиб чиқаётганлиги, тадбиркор ва аҳолига қулайликлар етарли эмаслиги бўйича маълумот бериб ўтди.

Бугунги кунда аҳоли ва тадбиркорларга қулай ва шинам шароитлар яратиб бериш, эскириб қолган бозорни замонавий кўринишга қайта қуриш бўйича музокаралар олиб борилаётганлиги, бу борада бир неча инвесторлар томонидан бозорни қайта қуриш бўйича таклифлар билдирилаётганлигини инобатга олиб, бозор ҳудудини “е-ауксион” платформаси орқали инвесторларга таклиф этиш режалаштирилаётганлиги айтиб ўтилди.

Учрашув давомида туман ҳокими сотиб олиш таклифи билан чиққан инвесторга Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва Мунисипиал активларни бошқариш маркази билан келишилган ҳолда:

Энг камида умумий майдони 3 000 кв.метр ҳудудидаги “екобозор”;
Энг камида умумий майдони 1 200 кв.метр ҳудудидаги “совутгич омборхона”;
Ер ости автотураргоҳининг биринчи қаватини (енг камида 400 дона автотураргоҳни) Жамиятга беғараз ўтказиб бериш бўйича талаблар қўйилиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Янги қуриладиган эко бозорга хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ташриф буюрадиган бозорга айлантириш ҳақида таништирилди.

Эришиладиган натижа:

Лойиҳа амалга оширилиши натижасида 150 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестисиялар ўзлаштирилади.

Янги бозор ёнида Жаҳон стандартларига мос равишда қуриладиган 4 юлдузли меҳмонхона иш фаолиятини бошлайди.

Лойиҳа йирик савдо комплексини ўз ичига олиб, унга ҳам жаҳон стандартлари асосида юлдуз олинади.

Лойиҳа тўлиқ қувватда ишга туширилиши натижасида эса 1000 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши айтиб ўтилди.

Маълумот учун:

Янги барпо этилган бозор ҳудудида велосепитлар учун жой, замонавий ўриндиқлар;

Wi-Fi зоналар барпо этилади;

Аҳоли учун кўнгил очар ҳудудлар барпо этилади;

Аҳоли учун эскалатор, имконияти чекланган инсонлар учун махсус пандуслар ўрнатилади;

Бозор ҳудудида яшил ҳудуд барпо этилади;

Замонавий хожатхоналар ташкил этилади;

Туну кун бозор ҳудудини тоза ва озода сақлаш учун ишчи ходимлар фаолияти йўлга қўйилади.

Озиқ-овқат заҳирасини сақлаш учун махсус музлатгич ва қурилмалар ташкил этилиши бўйича маълумот бериб ўтилди.

Учрашув сўнггида Нилуфар Аллабергенова тақдимот иштирокчиларига объектда қурилиш ишларини жамият ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозори фаолиятига таъсир ўтказмаган ҳолда, яъни ушбу бозор фаолиятини тўлиқ сақлаган ҳолда амалга ошириш ҳамда “Экобозор” қурилиши якунлангандан сўнг, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорини ушбу “Экобозор” ҳудудига босқичма-босқич кўчирилини такидлаб ўтди.

Киритилди: Бугун 13:50. Ўқилди: 462 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!