Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ашхобод боғи яқинида темир йўл кесишмасида битта она болани поезд босиб кетгани ростми?

A A A
Ашхобод боғи яқинида темир йўл кесишмасида битта она болани поезд босиб кетгани ростми?

Ижтимоий тармоқларда Ашхобод боғи яқинида темир йўл кесишмасида битта она болани поезд босиб кетгани ҳақида маълумот тарқалди.

Сизга шуни маълум қиламизки, бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди!

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти томонидан 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан мазкур боғ ҳудудида кучайтирилган хавфсизлик чоралари ташкил этилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Хусусан, Ашхобод боғи яқинида, Салар – Тошкент станция оралиғида масъул ходимлар жойлаштирилди. Ўз навбатида, мазкур йўналишда ҳаракатланаётган барча юк ва йўловчи поездлари машинистлари огоҳлантирилиб, уларга алоҳида кўрсатмалар берилди. Бундан ташқари, мазкур йўналиш бўйича ҳаракатланаётган юк поездлари муқобил йўналиш бўйича, яъни Келес – Назарбек – Далагузар – Ўзбекистон йўналиши бўйича юк поездлари жўнатилади.

Киритилди: 05:36 02.06.2024. Ўқилди: 1552 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!