Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Аш-Шара: Сурия урушдан қўрқмайди

Аш-Шара: Сурия урушдан қўрқмайди

Сурия президенти Аҳмад аш-Шара Исроил ҳужумлари ва ички тўқнашувлар фонида телевидение орқали чиқиш қилди. У мамлакатнинг қадр-қимматини ҳимоя қилишга ваъда берди ва Сурияни хаосга тортишга йўл қўймаслигини айтди.

«Биз урушдан қўрқмаймиз. Биз доим халқимизни ҳимоя қилганмиз ва қилиб келамиз», — деди у.

Исроил Эс-Сувайда вилоятига зарбаларни кучайтирган. У ерда друзлар ва бедуинлар ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. 15 июл куни сурия армияси вилоят марказига вазиятни барқарорлаштириш учун кирган.

Аш-Шара друзларни сурия халқи бир қисми деб атади ва уларга қарши қилмишларда айбдорларни жазолашга ваъда берди. Унинг айтишича, Эс-Сувайдадаги нохушликларни «жинояти гуруҳлар» келтириб чиқармоқда.

Олдинроқ Исроиллик икки вазир — Итамар Бен-Гвир ва Амихай Чикли — аш-Шарани ўлдиришга чақирган эди.

Киритилди: 14:06 17.07.2025. Ўқилди: 723 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!