Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Асал Шодиева нега сўнгги пайтларда киноларда кам кўринаётганини изоҳлади

A A A
Асал Шодиева нега сўнгги пайтларда киноларда кам кўринаётганини изоҳлади

Таниқли киноактриса Асал Шодиева «Дарё» мухбири Миролим Исажонов билан суҳбатда охирги йилларда нега фильмларда кам кўринаётганига оид саволга жавоб берди.

«Инсон турмуш қурганидан кейин у албатта, бор кучи ва вақтини оиласига сарфлашга ҳаракат қилади. Оила мустаҳкам бўлиб, битта бутун бўлмагунича, карьерага қўл уролмас экансиз. Шу боис киноларда бироз танаффус қилиб, таклифларни рад этишимга тўғри келди. Мана, фарзандим ҳам катта бўлиб қолди, энди киноларда роль ўйнашга кўпроқ вақтим бор.

Яқинда «Қодирхон» номли сериал ва бир қанча клипларда суратга тушдим. Бундан буён сценарийси менга маъқул келган лойиҳаларда қатнашишда давом этаман», — деди актриса.

Киритилди: 06:00 13.03.2021. Ўқилди: 8315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!