Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Асакада сохта диплом ваъда қилган коллеж ҳисобчиси 1100 доллар пора билан қўлга тушди

Асакада сохта диплом ваъда қилган коллеж ҳисобчиси 1100 доллар пора билан қўлга тушди

Асакада ҳамширалик иши йўналишида ўқиганлиги ҳақида диплом олиб беришни ваъда қилган коллеж ҳисобчиси 1100 доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, тумани тиббиёт коллежи бош ҳисобчиси Б.Х. фуқаро З.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳамширалик иши йўналишида ўқиганлиги ҳақида диплом олиб беришни ваъда қилган.

Эвазига олдиндан талаб қилган 1100 долларини олган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Асака тумани бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Х.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 09:10 04.07.2020. Ўқилди: 1592 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!