Бугун 6 декабрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Асакада 1 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

A A A
Асакада 1 гектар ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Ж. вақтинча ижара шартномаси асосида фойдаланиб келинаётган “Н” фермер хўжалигига қарашли мевали боғдан иборат 1 гектар ер майдонини, тасарруф этиш ва учинчи шахсга ўтказиш ҳуқуқи бўлмасада, ушбу ер майдонини сотиб даромад орттириш мақсадида фуқаро Ф.нинг ишончига кириб уни алдаб, олдиндан келишилган 45 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Департамент матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан А.Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:14 24.02.2021. Ўқилди: 1797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!